Ёшлар маънавиятини юксалтиришда энг муҳим омиллардан бири – тарихий хотира – аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси бўлиб, ўтганлар хотирасини ёдда сақлаган ҳолда, эъзозлаб яшаш демакдир. Ёшларни шундай анъана руҳида тарбиялаш йўлади Ватанимиз тарихи билан қуроллантириш маънавият ва миллий мафкурани шакллантириш соҳасидаги кечиктириб бўлмас вазифа эканлиги англаган ҳолда «Ўзстандарт» агентлигида ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Агентлик ёшлари Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ғалаба боғи ва унинг ҳудудидаги Шон шараф музейи ва бир қатор ўзига хос тарихий аҳамиятга эга экспонатлар билан танишиш асносида, бугунги куннинг қадрига етиш, Ватан тинчлигини асраш, фидоий бўлиш нақадар шарафли эканлигини яна бир ҳис этдилар.
Музейдаги ҳар бир экспонат, замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган тарихий факт ва воқеалар ёшларда ўша давр руҳини сезиш, англаш ва фикрлашларига сабаб бўлди.
Бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини яна бир бор чуқур англаб, бу йўлда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этдилар.