Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сонли қарорига асосан индукцион печдан қурилиш учун металл прокатини ишлаб чиқариш тақиқланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 27 та металл прокатини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўрганилиб, 14 та корхоналарда давлат назорати ўтказилди.
Индукцион печлардан фойдаланган ҳолда қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқарувчи 14 та корхона маҳсулотларидан фойдаланмаслик юзасидан қурилиш вазирлиги ҳамда, қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тегишли маълумот киритилди.
4 та корхона эса қарор талабларига зид равишда фаолият юритаётганлиги аниқланди. (“Jahan Metal Servis”, “Rolled Stell Plus”, “Ohangaron Armatura Zavodi” МЧЖ, “Wangda Metall” ҚК). Агентликнинг қарори билан ушбу корхоналарнинг сертификатлари бекор қилинди.
11 та корхона эса қурилиш учун металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирган.