Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 ноябрдаги 389-сонли қарори билан «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида»ги Умумий техник регламент (кейинчалик Техник регламент) тасдиқланди. (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 540-модда).
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Техник регламент Техник воситаларнинг электромагнит мослигига ягона талабларни белгилаш мақсадида қабул қилинди.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой муддат тугаши билан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” қонунининг талабларига мувофиқ, ушбу Техник регламентни амалга жорий этилиши билан, Техник регламентда кўрсатилган маҳсулотларга стандартлаштириш бўйича аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, мажбурий характерини йўқотади ва ўрнатилган тартибда қўлланилиш ихтиёрийлигига эга бўлади.
Техник регламентни умумий матни билан бизнинг сайтимизда “Техник регламентлар” бўлимида танишиш мумкин.