«Ўзстандарт» агентлиги ва Афғонистон миллий стандартлар агентлиги (ANSA) ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этишда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш каби долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Соҳа йўналишдаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси