Агентлик ҳузуридаги Департамент, Ўзбекистон миллий метрология институти ва ва “Uz Test” маркази  Бухоро филиали масъуллари Бухоро шаҳридаги корхоналарда ўрганишлар ўтказиб, уларга соҳа юзасидан амалий ёрдам берилмоқда.

Жумладан; “Сотовый поле корбонат” маҳсулотлари (иссиқхоналар қуриш, енгил конструкцияли том ёпгич сифатида ишлатиш ва атмосфера таъсиридан ҳимоя воситаси сифатида қўлланилади) ишлаб чиқараётган “Прогресс полимер стандарт пласт” корхонасида ўрганиш ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Корхона вилоятдаги экспортёр корхоналардан ҳисобланиб, маҳсулотларини Туркманистон, Қирғизистон давлатлари экспорт қилиб келмоқда. Йиллик экспорт контракти 1,0 млн долларга имзоланган бўлиб, бугунги кунгача 70 минг доллар экспорт амалга оширилган.

Корхонада маҳсулотлар сертификатлаштирилган ва сифат тизимлари жорий этилгани боис,  экспорт имкониятлари  кенгайиб бормоқда.

 

 

Шунингдек, «DP PIPE EXPORT PLANT» корхонаси (Труба завод)да ҳам ўрганиш  ўтказилиб,бу ерда ички бозор учун маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сертификатланган бўлиб, корхонага  метроголик хизмат кўрсатилиб, сифат тизимлари жорий этилган.