"Uztest" маркази Қашқадарё филиали Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан доимий равишда экспортёр корхоналари қўллаб-қувватлаб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, Нишон тумандаги «Ойдин чарм экспорт» хусусий корхонаси фаолияти ўрганилиб, корхона томонидан етиштирилаётган қовун маҳсулотини хорижга экспорт қилиш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Натижада тадбиркор томонидан халқаро "Global gap" сертификатини олиш учун ариза топширилди. Ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.