«Ўзстандарт» агентлиги ва унинг тизим-ташкилотлари ҳудудий филиаллари ходимлари томонидан вилоят ва туманларда «корхонабай» ишлаш тизими давом этмоқда.
Департаментнинг Навоий вилояти ҳудудий бўлими томонидан Навоий шаҳридаги «Навоий Ишонч Гиламлари» ва полиетилин сув қувурлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонадаги жараёнлар билан танишиб, соҳага оид тегишли кўрсатмалар ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Корхонанинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотига холис баҳо берилиб, унинг сифатини ошириш ва мазкур йўналишдаги муаммолари бартараф этилди.