Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари бўйича директори Франсуа Бежо, ОЭСР ташкилотининг ЕвроОсиё мамлакатлари бўлими иқтисодчи ва иқтисодчи аналитиги Амелия Шурих-Рей, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар, экспортёр корхоналар вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг экспорт фаолиятини ривожлантириш» мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Унда коронавирус инқирози дунё савдо алоқалари, шунингдек кичик ва ўрта бизнес секторига ҳам жиддий таъсир кўрсатганлиги, Пандемия даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кичик ва ўрта бизнес ва унинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли чоралар кўрилганлиги эътироф ўтилди.

ОЭСР ташкилотининг ЕвроОсиё мамлакатлари бўлими иқтисодчи ва иқтисодчи аналитиги Амелия Шурих-Рей ўзининг презентациясида кичик ва ўрта бизнес корхоналар фаолияти ва унинг экспортида «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг хузуридаги Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан корхоналарга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, консультатив хизматлар ва халқаро талабларни корхоналарга етказиш бўйича олиб бораётган ишларни алоҳида тўхталиб ўтди.

Олиб борилаётган ижобий ишлар билан бирга, мақсадли ривожланишда хорижий сертификатлаштириш идораларини жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси