Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичларини белгилаш қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2020 — 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси тасдиқланган.
Маълумот учун: 2021 йил 1 май ҳолатига 32665 та стандартлар қабул қилинган ва меъёрий ҳужжатларнинг давлат фондидаги стандартлар сони 62653 тага етказилиб, халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган стандартлар 47364 тани (76 %) ташкил қилмоқда. Лекин бугунги кунда ушбу стандартларни давлат тилида қабул қилинганлари 20 % ҳам ташкил қилмайди. Албатта стандартлар институти томонидан стандартларни таржимаси устида ишлар олиб борилмоқда, аммо етарли даражада эмас.
Маҳсулотларни сертификатлаш Қоидаларининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 мартда 1458-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 7-иловаси билан мувофиқлик сертификати бланкаси намунаси тасдиқланган рус ва ўзбек тилида. Лекин бугунги кунда кўплаб хусусий сектор корхоналарига мувофиқлик сертификати рус тилида берилиш ҳолатлари кузатиляпти. Республикамизда 86 та мувофиқлик сертификатини бериш билан шуғулланадиган Масъулиги чекланган жамият шаклидаги хусусий корхоналар фаолият юритади. Ушбу рус тилида берилган мувофиқлик сертификатлари асосан қўшма корхоналар, чет эл ваколатлари қошидаги корхоналар, чет эл компанияларининг филиалларига берилган. Чунки ушбу корхоналарда асосан рус ёки инглиз тилида иш юритади.
Видеоконференция алоқа тарзида ўтказилган семинарда республикамизда барча иш юритиш ва хизмат кўрсатиш давлат тилида амалга оширилиши ва 2023 йилдан босқичма босқич лотин алифбосига ўтиши белгилаб қўйилиши муносабати билан мувофиқлик сертификатини асосан ўзбек тилида берилиши, агар хусусий корхоналар зарурат юзасида рус тилида сўраган тақдир рус ва ўзбек тилида берилишини таъминлаш вазифаси белгилаб қўйилди.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди