«Президент қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш сифатига эътибор қаратиш ҳамда корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан ўтказилган йиғилишда, бизга 24 та ихтисослашган туманда замонавий лабораториялар ташкил этиб, ишлаб чиқарувчиларни халқаро сифат талаблари ва стандартларга ўргатиш» вазифасини қўйди.

Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш юзасидан аниқ режа-дастур белгиланди. Шу билан бирга агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан
2021 йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўрганишлар ўтказилди

Ўрганишларда корхона вакилларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ҳамда зарурий кўмак бериш юзасидан Республикамиздаги 349 та корхоналарнинг фаолияти ўрганилди.

Ўрганишларда 132 та ишлаб чиқариш корхоналарида камчиликлар аниқланди ва 64 та ҳолатда стандартлар жорий этилмаганлиги маълум бўлди.

282 та ҳолатда корхоналарга соҳага оид масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шундан,

214 та корхона стандартлар билан таъминланди ва 23 та корхонада стандартлар актуаллаштирилди.

44 та корхонада ўлчов воситалар метрологик қиёслаш кўригидан ўтказилди.

Мисол учун, Жиззах вилоятида жойлашган “Jizzax investstroy” МЧЖ ва “Fiendly house” МЧЖ, Наманган вилоятида жойлашган “Lego Unversal Gishtlari” ХК ишлаб чиқаришда фойдаланаётган ўлчов воситалари метрологик қиёслаш кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

19 та корхонада сертификатлаштириш ишлари олиб борилди.