2016 йил 25 ноябрь куни “Ўзстандарт” агентлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда агентлик тизимида "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва Бош ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш йўли билан "Ўзстандарт" агентлиги имкониятларини ошириш" лойиҳасининг ижро этилиши, ҳамда томонлараро ҳамкорлик масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.