Президентимизнинг қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш сифатига эътибор қаратиш ҳамда корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан ўтказилган йиғилишда, «Ўзстандарт» агентлигига 24 та ихтисослашган туманда замонавий лабораториялар ташкил этиб, ишлаб чиқарувчиларни халқаро сифат талаблари ва стандартларга ўргатиш вазифаси қўйилди.

Бухорода «корхонабай» ишлаш тизими орқали, Департамент, Ўзбекистон миллий метрология институти ва “Uz Test«маркази Бухоро филиали масъуллари томонидан бугуннинг ўзида «Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш» Унитар Корхонасида ўрганиш ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, бугунги кунда аҳамият даражаси янада ортиб бораётган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатига қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, ушбу корхонага сифат менежменти тизимлари жорий этилди, ва бугун халқаро даражадаги ISO 9001:2015 сертификатлари топширилди.