Экспортёр ва экспорт салоҳиятига эга корхоналарда маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш мақсадида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети билан тизимли ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Учрашувда экспорт қилишда халқаро стандартларнинг ўрни, қадоқлаш ва ёрлиқлаш, тижорат стандартлари бўйича маҳсулотларни навларга ажратиш ва бошқа тавсиялар берилди ҳамда учрашув сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди. Университет талабаларига амалий билимларни бериш орқали саноат экспортёр корхоналар учун етук мутахассисларни тайёрлаш вазифаларига эътибор қаратилди.
“UzTest” маркази
Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси