Электр ўлчаш асбобларини метрологик текширувдан ўтказувчи илк КЎЧМА МОБИЛ ЛАБОРАТОРИЯ ишга туширилди.

Тадбиркорларга кўрсатилаётган сервис хизматлар сифатини яхшилаш ва электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини метрологик текширувдан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан Volkswagen Caddy Maxi автомобиль базасида замонавий Энергомонитор 3.1КМ, OMICRON CT Analayser, VATANO 100 ва Нева ТEСТ намунавий ўлчаш қурилмалари билан жиҳозланган кўчма лаборатория ташкил қилинди.

Эндиликда ушбу кўчма лаборатория ёрдамида истеъмолчиларга ўрнатилган барча турдаги 1 ва 3 фазали электр ҳисоблагичларни, юқори кучланишли 6 kV дан 220 kV гача бўлган ток трансформаторларни ҳамда 0,1 V дан 1000 V гача бўлган вольтметрларни электр тизимидан узмасдан метрологик текширувдан ўтказиш ишларини амалга ошириш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларга ортиқча сарф харажатларни камайтириш билан бир қаторда уларнинг вақтини тежалишига олиб келади.