Қашқадарё вилоятида сифатсиз арматура маҳсулоти аниқланди.
Республика ҳудудида сифатсиз маҳсулотларни реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Қарши шаҳридаги қурилиш объектларида ишлатилаётган Эрон давлатида ишлаб чиқарилган “SFK” русумли A III, 400 8 диаметрли арматура маҳсулоти «Узилишга чидамлиги» кўрсатгичи «Металл маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмас.
“SFK” русумли A III, 400 8 диаметрли арматура маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.