«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент ва Стандартлар институти мутахассислари «корхонабай» ишлаш тизимида Сурхондарё вилоятидаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “SAIDJON MUXAMMADJON MUZQAYMOQLARI” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Жамият масъулларига тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Корхонада ISO 22000 халқаро стандартини жорий этиш бўйича тушунчалар берилди ва мутахассислар бириктирилди.