Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён
28 апрель – Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш масалалари юзасидан тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил этилган Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган онлайн семинарда «Ўзстандарт» агентлиги ва 196 та ташкилот ва идораларнинг 300 дан ортиқ ходимлари иштирок этди.

Семинарда ISO 45001:2018 «Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими» халқаро стандарти юзасидан стандартини корхоналардаги ўрни ва моҳияти, стандарт талаблари, долзарблиги, «Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни сертификатлаш тартиби» тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди.

 


Менежмент тизимларини жорий этишни

мувофиқлаштириш бошқармаси,
Стандартлар институти