Марказ ва унинг Сурхондарё ҳудудий филиали ходимлари вилоятнинг Олтинсой туманидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда маҳаллаларида тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимиз билан учрашиб, маҳсулот сифатини ошириш ва сертификатлаштириш йўналишдаги муаммоларига амалий ёрдам бермоқдалар.

Шунингдек, ишни самарали ташкил этишда Департамент ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти вилоят бўлинмалари ходимлари ҳамкорлиги ҳам ижобий натижа бермоқда.