«Ўзстандарт» агентлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси, «ЎзТест» ва Ўзбекистон миллий метрология институти Наманган филиали масъуллари корхонабай ишлаш тизимида вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналарида техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш,
СE маркировкаси, шунингдек маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, экспортда кўмаклашиш мақсадида "Muhammadali hamkor biznes" МЧЖ “SAIDBEK-MUHAYYO SAVDO” ХК ва «Kubro Tekstil Sanoat» МЧЖ корхоналарида учрашувлар ўтказилди.
Наманган вилоятида жами 450 та экспортёр корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 300 та саноат, 150 та мева сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этади. Экспорт географияси бўйича 45 та давлатларга экспорт қилинади.
Экспорт структураси таҳлил қилинганда сўнги 4 йил давомида вилоятда 320 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ва хизматлар экспортга чиқарилиб, маҳсулот турлари шу давр мобайнида 40 дан ортиқ турга кўпайган.
Экспорт географияси таҳлил қилинганда 4 йил давомида вилоятдаги экспортёр корхоналар жаҳоннинг 48 та давлатларида товар ва хизматлар экспортини амалга оширишган.
Жумладан, охирги 4 йил давомида вилоят экспорт географиясига 11 та янги давлатлар, хусусан, Миср, Сингапур, Македония, Кипр, Испания, Гана, Қувайт, Эстония, Ветнам, Индонезия, Саудия Арабистони каби давлатлар қўшилган.
Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 84,7 млн.долларлик (шундан саноат маҳсулотлари 62,9 млн.доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари
21,8 млн.доллар) экспорт режаси белгиланган бўлиб, экспортёр корхоналар томонидан 88,7 млн.доллар экспорт амалга оширилиб, чораклик экспорт прогнози 105,0 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 126,7 фоизга бажарилди.
Жумладан, 81,7 млн.долларлик саноат маҳсулотлари (129,8 %) ҳамда 6,9 млн.долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари (31,9 %) экспорти амалга оширилди.
Ўтган 3 ой давомида маҳсулотлар экспорти 30 дан ортиқ хорижий давлатларга амалга оширилиб, асосий экспорт амалиёти Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлар хиссасига тўғри келмоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси
“UzTest” ДК Наманган вилояти филиали