“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент, “Uz Test” маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Андижон филиали масъуллари корхоналарда бўлиб, маҳсулотларнинг сифатини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспорт қилаётган корхоналарга амалий ёрдам бермоқдалар.
Жорий йилнинг ўтган даврида филиал ходимлари Бўстон туманидаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “ЕVRO EKFIN” МЧЖ ҳамда Шаҳрихон туманидаги фильтр маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "SDK GROUP AND" корхоналари фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни чет давлатларига экспорт қилинишида муҳим аҳамият касб этувчи халқаро
ISO стандартларини жорий қилиш ва сертификатланишида амалий ёрдам кўрсатилиб, жамият ҳужжатлари Экспортни қўллаб қувватлаш агентлигига тақдим этилди.