Юртимизда сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишини олдини олиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган Туркия давлатида “OERO TRADING LTD” корхонаси томонидан ALGIDA маҳсулот белгиси остида ишлаб чиқарилган Ўрмон ёнғоқли ва какао соуслик ваниллик музқаймоқ “BOOM BOOM” маҳсулоти қадоғи маҳсулоти «Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмас.

Маҳсулот таркибида инсон саломатлиги учун хавфли бўлган сут ёғи ўрнига (ҳар хил пропорцияда кокос, пальма, пахта, кунгабоқар) ўсимлик мойлари аниқланган.

Ўрмон ёнғоқли ва какао соуслик ваниллик музқаймоқ “BOOM BOOM” маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига жавоб бермаганлиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.