Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи экспортёрлар учун “Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартларини жорий этиш масалалари бўйича “Zoom” дастури орқали видеоконференцалоқа режимида вебинар ўтказилди.
Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “UzTest” марказининг ушбу соҳаларга масъул мутахассислари томонидан “Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартлари талаблари, уларни жорий этиш шартлари ва босқичлари ҳамда ушбу стандартлар асосида маҳсулотларни хорижий бозорларга экспорт қилишнинг афзалликлари тўғрисида тақдимотлар қилинди.
Вебинар якунида маҳаллий тадбиркорлар билан мутасадди экспертлар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.
“UzTest” маркази
Экспортга кўмаклашиш бюроси