«Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти «Қўқон Эркин иқтисодий ҳудуди»да жойлашган тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашдилар.

Учрашувда миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, рақобатбардошлигини таъминлаш ва сифат миллий инфратузилмасини шакллантиришда уларга яқин кўмакдош эканлигини билдирдилар.

Жумладан, “Evro Print Kokand” корхонасида экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган қуритилган мева ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун бир марталик қоғоз идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ҳамда тадбиркорга қуритилган мева маҳсулотларига халқаро стандартларини жорий этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.

“Греат Коканд” корхонасида ишлаб чиқарилаётган скотч маҳсулоти билан танишилди. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган скотч стандарт талаблари бўйича ёрлиқлаш тўғрисида тавсиялар бериб ўтилди.

Навбатдаги манзил Учкўприк туманидаги “Меҳригиё” хусусий корхонаси томонидан етиштирилган ва қайта ишланган доривор ўсимлик маҳсулотларига халқаро “ORGANIC” сертификати топширилди. Ушбу  корхона 45 хил турдаги доривор ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар МДХ давлатларига экспорт қилинган бўлиб, келгусида экспорт географиясини Европа ва Араб давлатларига кенгайтириш режалаштирилган.