Бугунги кунда Европа Иттифоқи давлатларига қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда.
Халқаро даражада тан олинган хорижий мувофиқликни баҳолаш идораларнинг ушбу турдаги маҳсулотлар экспортида алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳамкорлигида “Intertek” (Буюк Британия) мувофиқликни баҳолаш идораси вакили жаноб Питер Линдсай билан видеоконференция ўтказилди.
Учрашувда маҳсулотларни Буюк Британия ва жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Intertek” идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, бугунги кунда Европа давлатларининг маҳсулотларга қўйган талаблари, ҳамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда “Intertek” идораси экспертларни жалб этиш бўйича фикр алмашилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси