Бугун Самарқанд шаҳрида Европа Иттифоқининг “Эрасмус+” дастури доирасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган AgroDev лойиҳаси асосида илм-фан, ишлаб чиқариш ва давлат манфаатларини бирлаштирувчи ҳалқаро семинар ташкил этилди.

Семинарда лойиҳа ҳамкорлари Латвия, Швеция, Польша, Австрия ва Қирғизистон давлатлари университетлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари, йирик агрокластер вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур халқаро учрашувда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти филиалларининг етакчи мутахассислари республикамизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини  қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маърузалари билан фаол  иштирок этдилар.