Навоий вилояти ҳудудий филиал масъуллари томонидан корхоналар билан ишлаш бўйича аниқ режа белгиланган бўлиб, ўтган даврда 249 та корхоналарга экспорт бўйича, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда халқаро стандартларни жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган эди.
Ҳозирги кунда 251 та корхоналарда корхонобай ва маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилиниб тарғибот тадбирлар амалга оширилди. Шундай ўрганишлар Кармана туманидаги “Telekom Devices Pro” ҳамда “Telekom Inovations” корхонаси ҳамда Навоий шаҳаридаги «Навоий Ҳумо» корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида соҳага оид муаммолари ва мавжуд номувофиқликлари ўрганилиб, Департамент ходимлари томонидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб,амалий ёрдам кўрсатилмоқда.\