Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон миллий метрология институти ва Uz Test маркази Қашқадарё филиаллари масъуллари корхоналарда бўлиб, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспорт қилаётган корхоналарга амалий ёрдам бериб келмоқдалар.

Филиал масъуллари корхоналарда бўлиб, уларни қийнаётган масалалар, соҳага оид муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда. Жумладан, Қарши шаҳридаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “BISS ELEKTRONICS SYSTEM” корхонаси ўрганилди.

Ўрганиш давомида жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган маиший техника маҳсулотларини чет давлатларига тўсиқларсиз экспорт қилинишида муҳим аҳамият касб этувчи “СЕ” маркировкасини жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатилиб, жамият ҳужжатлари Экспортни қўллаб қувватлаш агентлигига тақдим этилди.

Шунингдек, ходимлар томонидан жамият раҳбариятига соҳа йўналишлари юзасидан доимий ҳамкорлик қилиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатилишига келишиб олинди.