Ҳозирги кунда саноат корхоналарида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соҳага оид илм-фан ва таълимни ривожлантириш устуворлик касб этади.

Шу нуқтаи назардан, «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети ва Ўзбекистон миллий университетлари билан ҳамкорликда малакали кадрларни тайёрлаш ва илм-фан ва таълимни ривожлантириш бўйича амалий учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувда метрология йўналишидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда талабалар билан илмий инавацион ишланмаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда саноат тармоқларига етук малакали кадрларни биргаликда тайёрлаш устувор вазифа эканлиги ва мазкур вазифалар ижросини таъминлашга келишилди.