Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, “Uz Test” маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали масъуллари корхоналарда бўлиб,  маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспорт қилаётган корхоналарга амалий ёрдам бермоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даврида филиал раҳбарлари бир қатор экспортёр корхоналарда бўлиб, уларни қийнаётган масалалар, соҳага оид муаммо ва таклифлари ўрганилди. Жумладан, Бухоро шаҳаридаги “Соҳибкор” маҳалласида жойлашган “Jamshid Javohir Agrotexservis” МЧЖга қарашли иссиқхона фаолияти ўрганилди.

Умумий майдони 2 га.ни ташкил этадиган ушбу “Гидропоника” усулидаги иссиқхонада қовун маҳулоти етиштирилмоқда. 1 га майдонда ўртача 22,0 минг дона кўчат ўтказилган бўлиб, маҳсулотлар пишиб етилиш арафасида. Иссиқхона “GLOBALG.A.P.” халқаро сертификатига эга бўлиб, халқаро ва миллий меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган. Мавжуд ўлчов воситалари давлат  қиёслов кўригидан ўтказилган ҳамда экспорт қилинадиган маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатларини олган.

Навбатдаги ўрганиш Бухоро шаҳридаги “O’ktam Bo’ston Saxovati” корхонасида бўлди.

 Иссиқхонада асосан Эрон Ислом Республикасидан олиб келинган “АLI AGA” бодринг нави ва помидор етиштирилмоқда. Корхона маҳсулотлари асосан ички бозорда харидоргир бўлиб, 1 га. майдонда етиштирилмоқда. Бугунги кунгача 85 тонна маҳсулот харидорларга етказиб берилган. Жамият меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган бўлиб мавжуд ўлчов воситалари давлат  қиёслов кўригидан ўтказилган ҳамда маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификатлари олинган.

Шунингдек  Бухоро туманидаги “BUXARA SHATEN CLEAN” МЧЖ ва  “BAHOR PLASTIKS” корхоналари. Филиал масъуллари ушбу корхоналарда бўлиб, улардаги мавжуд ўлчов воситалари ва бошқа зарурий ёрдамни бердилар.

Корхона раҳбар ва масъулларига соҳага оид муаммолари пайдо бўлса зудлик билан билдиришлари, уларнинг ечимини топиш борасида ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олинди.