Наманган шаҳар, Давлатобод туманида 260 нафар экспорт қилувчи ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар, фермер хўжаликларига, экспорт фаолиятини молиявий қўллаб қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари ва экспорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга берилган имтиёзлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, халқаро стандарт талаблари бўйича сертификатларга эга бўлган, жумладан Global G.A.Р., Organic, Oeko-tex Standart 100 ва СE маркировка корхоналарда жорий этиш билан экспорт географияси янада кенгайиб Европа давлатларига кенг йўл очилиши таъкидланди.
Семинарда “UzTest” маркази Наманган филиали ходимлари томонидан халқаро стандартларни жорий этган фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳиятини янада оширишга эришиш мумкинлигини, чет эл бозорларига киришни осонлаштириб, даромадни ошириш имкониятини бериши ҳақида тушунчалар берди
“UzTest” маркази
Экспортга кўмаклашиш бюроси