«Ўзелтехсаноат» уюшмасига аъзо «VISTA ELECTRONICS GROUP» МЧЖ бугунги кунда замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, «Виста» бренди остида телевизор, холодильник, микротўлқинли печлар ишлаб чиқармоқда.
Европа давлатларида электротехника маҳсулотлари билан
ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган янги Ўзбекистондаги «VISTA ELECTRONICS GROUP» корхонасида СE маркировкасини жорий этишга эътибор қаратилмоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзелтехсаноат» уюшмаси томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги «VISTA ELECTRONICS GROUP» МЧЖ корхонасида СE маркировкаси жорий этиш бўйича трейнинг семинар ташкил этилди.
Тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш
ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти мутахассислари томонидан «VISTA ELECTRONICS GROUP» МЧЖ корхонасига СE маркировкаси, Европа давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, Европа импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби юзасидан ҳам маълумот берилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Экспортга кўмаклашиш бюроси