Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги UzTest марказининг “Маҳсулот синовларини такомиллаштириш ва лабораторияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига маҳсулотларнинг синови, синов лабораторияларни модернизация қилиш, замонавий ускуналар ёрдамида халқаро стандартлар бўйича синов услубларини ўзлаштириш, маҳсулотлар сифатини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиниши каби масалалар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.