“Ўзстандарт” агентлиги масъуллари Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган "Шаффофлик – асосий мезон" мавзусидаги учрашувида қатнашиб, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида янги қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тадбиркорларга етказилди ва уларнинг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришга келишиб олинди.