Саноат корхоналарида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш мақсадида Тошкент кимё технологиялари ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтлари билан тизимли ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад, саноат корхоналарига стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида профессор ўқитувчи ва талабалар иштирокида амалий учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашувда метрология йўналишидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда талабалар билан илмий инавацион ишланмаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда талабаларнинг ўқув амалиётларини «Ўзстандарт» агентлиги тизим ташкилотларидаги синов ва калибрлаш лабораторияларида ўтказишлари орқали саноат тармоқларига етук мутахассисларни тайёрлаш вазифаларига эътибор қаратилди.