Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантириш мақсадида Стандартлар институти қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази томонидан Синов лабораторияларида халқаро
ISO 45001:2018 «Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими» стандартини жорий этиш юзасидан онлайн семинар ташкил этилди.
Мазкур стандарт талаблари ташкилотларда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашни яхшилаш, иш жойида хатарларни камайтириш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда ёрдам беради.