Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали томонидан корхонабай ишлаш тизимига ўтилди. Филиал ходимлари вилоят ҳамда туманлар кесимида ҳар бир ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганиб, уларнинг фаолиятларида аниқланган камчиликларни бартараф этмоқдалар.
Филиал масъуллари "Bahor Plastics" қўшма корхонасида бўлиб, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқаришда ва экспорт қилишда учраётган муаммолари билан атрофлича танишдилар. Ушбу корхона ҳозирги кунда Синтетик кир ювиш кукуни 1-чоракда 270 тонна маҳсулотни Тожикистон ва Қозоғистон республикаларига экспорт қилган.
Корхонадаги барча ўлчаш воситалари Бухоро филиали томонидан қиёслаш кўригидан ўтказиб берилди.