Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Ҳаитовнинг Сурхондарё вилояти Денов туманида жорий йилнинг 22 ноябрда “Сайёр қабул”и бўлиб ўтди.
“Сайёр қабул”да иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларга стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва корхоналарда сифат тизимларининг жорий этилиши каби масалалари юзасидан маълумотлар берилди. Ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Агентлик Бош директорининг “Виртуал қабулхона”си очилгани ва унга тўғридан тўғри мурожаат қилиш мумкинлиги, бевосита мулоқот учун раҳбарнинг телефон рақамлари қўйилганлиги эълон қилинди, ишонч телефони орқали боғланиш имкониятлари яратилганлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ Агентлик томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам қабулга келганларга тушунтиришлар берилди.
“Сайёр қабул”да тадбиркорларга ва фуқароларга яратилаётган қулайликлар, жумладан давлат стандартларининг агентлик веб-сайти орқали бепул олиш имконияти яратилганлиги, ўндан ортиқ интерактив хизмат турлари ҳақида ахборот берилди. Қабулга келганлар томонидан билдирилган таклифлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.