“UzTest” маркази Самарқанд филиали мутахассислари томонидан Самарқанд туманидаги «Сам Рафоат Текстиль» корхонасида халқаро даражадаги сертификатлаштириш аудити ўтказилди.
Мазкур корхонада экспортга йўналтирилган момиқ сочиқлар ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар ички бозорлар билан бирга Украина, Россия, Молдова, Исроил, Япония, Латвия, Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.