Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси, Покистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Покистон Ислом Республикаси Стандартлар ва сифатни назорат қилиш идораси (PSQCA) билан стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди. Учрашув доирасида Покистон Ислом Республикаси Стандартлар ва сифатни назорат қилиш идораси ва «Ўзстандарт» агентлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳам имзоланди.

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни Покистон бозорига экспорт қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этишда ёрдам беради.

Ички бозорга кириб келишида аниқланган хавфли истеъмол товарлари тўғрисида ўзаро хабар бериш, қўшма илмий лойиҳалар, синов
ва калибрлаш лабораторияларини салоҳиятини ошириш, стандартлаштириш бўйича минтақавий ва халқаро форумлар орқали икки томонлама ҳамкорлик ривожлантирилади.

«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси