«Ўзстандарт» агентлигида Мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан амалга оширилган ишларнинг натижалари хорижий давлатларда тан олинишига замин яратиш ва уларнинг фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров учрашувда   халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан мамлакатимизда мувофиқликни баҳолаш идоралари фаолияти баҳоланиши ва бунга тайёргарлик кўриш лозимлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, корхоналарда сифат тизимларини кенг жорий этиш ва  маҳаллий экспортёр корхоналарга хориж бозорларида тан олинадиган хулосаларни расмийлаштириб бериш муҳим эканлиги айтилди.