“Ўзстандарт” агентлиги Самарқанд ҳудудий филиаллари мутахассислари вилоятдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларга мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар тежамкор, арзон қурилиш материали бўлган газобетон ишлаб чиқарувчи “Zarinaxon Sam Prestij” ва “Demitra trans avto” ҳамда кўп бўшлиқли олдиндан зўриқтирилган темирбетон ёпма плиталар ишлаб чиқарувчи “Sog`da Qurilish” корхоналарда ўтказилди
Мазкур корхоналар ҳалқаро стандартлар билан таъминланиши билан бирга, уларга ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.