«Ўзстандарт» агентлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида саноат корхоналарига стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида амалга оширилаётган ислоҳотлар, метрология ва сертификатлаштириш йўналишида инновацион лабораториялар ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда «Метрология ва стандартлаштириш, сертификатлаштириш» йўналишини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Музокараларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида ўқув амалиёт дарсларини «Ўзстандарт» агентлиги тизим-ташкилотларидаги синов ва калибрлаш лабораторияларида ташкил этиш, назарий олган билимларини амалиётда қўллаш имкониятини яратиш, келажакда ушбу соҳада етук малакали кадрларни тайёрлаш истиқболлари муҳокама этилди.