«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим-ташкилотларида ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилишга ва унга амалий ечим топишга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Агентлик томонидан барча мурожаатлар таҳлил қилиниб, қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 33 та ёзма, 28 та электрон ва 51 та оғзаки, жами 112 та мурожаатлар келиб тушди. Таҳлил натижаларига кўра, мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 56 тага ёки 33,3 % га камайган.
Шунингдек, натижа ва таҳлилларга кўра жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 36 таси маҳсулотларни сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш,
24 таси стандартлар ва меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш,
16 таси ўлчов воситаларини метрологик қиёслашдан ўтказиш
ва қолган 36 таси бошқа масалаларга тўғри келади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича 51 та мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилди ва мурожаат эгалари қаноатлантирилди,
48 та мурожаат муаллифларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли тартибда тушунтиришлар берилди, 13 та мурожаатлар бўйича ҳозирги кунда тегишли ишлар олиб борилмоқда.