Бугунги кунда тўқимачилик, саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан анъанавий чет эл бозорларидан ташқари Европа ва Осиё давлатларида ҳам ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган янги Ўзбекистонда бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали халқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси, FSSC 22000 ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Наманган вилоятининг “Saidbek-Muhayyo Savdo” ХК, “Kubro Textile Sanoat” корхоналарида СE маркировкаси, ва Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган "Europrint" Kokand МЧЖда FSSC 22000 ва халқаро

ISO стандартларини жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.

Учрашувда «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Стандартлар институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг вилоят филиаллари мутахассислари томонидан “Saidbek-Muhayyo Savdo” ХК, “Kubro Textile Sanoat” МЧЖ , "Europrint" Kokand МЧЖга хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.

Экспортёр корхоналарнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби юзасидан маълумотлар берилди.

2021 йилнинг январь-март ойларида Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 30 та экспортёр корхонага ёрдам кўрсатилди.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Экспортга кўмаклашиш бюроси