Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўлчов воситалари ўрнатилган тартибда қиёсловдан, синов ускуналари эса аттестациядандан ўтказилиши лозим. Бироқ маълум бўлишича, баъзи қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ҳатто тиббий муассасалардаги ўлчов ва синов ускуналарини қиёслов ва шаҳодатлаш ўтказган ҳолда қалбаки сертификатлар билан фаолият юритаётганлиги маълум бўлмоқда.

Шу боис юртимиздаги тиббий муассасалар раҳбарларини огоҳлантирамиз!

Биржа савдоларида қатнашаётган ускуналарингизни қиёслов кўригидан ўтказмоқчи бўлган сохта тадбиркорлардан эҳтиёт бўлинг! Уларга дуч келганингизда тегишли гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларини синчиклаб текширинг!

Аҳоли саломатлиги, ўлчов ва синов ускуналарингиз юқори аниқликда  ишлашини таъминлашда эътиборсизликка йўл қўйманг!     

  Юқоридаги ҳолатларга дуч келсангиз тегишли хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилинг!