Кичик гидроэлектр станциялар (ГЕСлар) тоза, янгиланадиган ва арзон энергия манбаи бўлиб, деярли етарли сув бўлган жойда амалга оширилиши мумкин. Чекка қишлоқ жойларини электр энергияси билан таъминлаш учун жуда яхши ечим, унинг фойдаси аниқ, аммо унинг салоҳияти деярли амалга оширилмаган бўлиб қолмоқда. Нашр этилган янги қўлланма ҳужжатлар тўплами ҳар қандай жойда, айниқса, энг зарур бўлган жойларда бозор ривожланишини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Уч компонентли ISO IWА 33, Кичик гидроэлектр станцияларини лойиҳалаш бўйича техник қўлланмаси, 30 МВтгача бўлган кичик гидроэнергетика лойиҳалари учун умумий тамойилларни ва асосий дизайн талабларини белгилайди.

Халқаро ишчи келишувлар, шунингдек, кичик гидроэлектростанцияни танлаш бўйича методологиялар, процедуралар ва натижаларга талаблар каби масалалар бўйича кўрсатмалар беради ва ушбу соҳада кенг қўлланиладиган профессионал техник атамалар ва таърифларни белгилайди.

Кичик гидроэлектростанцияларнинг потенциали кўплаб ривожланаётган мамлакатларда фойдаланилмаган бўлиб қолмоқда ва бир қатор омиллар, шу жумладан кичик гидроэлектростансияларни ривожлантириш бўйича энг яхши амалиётлар ёки стандартларнинг етишмаслиги билан чекланиб қолмоқда. Қайта тикланадиган энергия технологияларини ривожлантиришни кенгайтириш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш учун зарурдир ва гидроэнергетика бу соҳада муҳим ечим ҳисобланади.

Кичик ГЕСлардан тобора кўпроқ фойдаланила бошланишига қарамай, уларни тартибга солиш билан боғлиқ кўплаб чекловлар мавжуд. Ушбу қўлланма қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш, шунингдек сув ресурслари соҳасида қўлланиладиган ҳар хил турдаги мавжуд тузилмалар билан боғлиқ билимлар базасини кенгайтириш учун мўлжалланган.

IWА 33 янги халқаро қўлланмаси  80 га яқин халқаро экспертлар ва 40 та халқаро агентликлар иштирокида ишлаб чиқилган..

           Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин https://www.iso.org/ru/news/ref2648.html

 

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси