Республика ҳудудида сифатсиз электротехника маҳсулотлари реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларидан сотилаётган электр сув қайнатгич (кипятилник) маҳсулотини танлаб олинди ва аккредитланган электротехника маҳсулотларини синаш лабораториясига топширилди.
Ўтказилган синовлар натижасига кўра Хитойнинг “CHAOQUN FACTORY” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган HEATER бренди остидаги электр сув қайнатгич (кипятилник) маҳсулоти стандарт талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди. Ушбу электр сув қайнатгич маҳсулотида ток уриш хавфи мавжуд.