Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, 2021 йилнинг 5-7 апрель кунлари Тошкентда «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар марказида илк бор «ИННОПРОМ». Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма ва бизнес-дастурда Арманистон, Беларус, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Япониянинг 300 дан ортиқ саноат компаниялари ва ишбилармон делегациялари иштирок этади.
Халқаро кўргазма Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Саноат кўргазмасида Россия Федерациясининг «Росстандарт» федерал агентлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси