«Юксалиш» ҳаракатида бўлиб ўтган учрашувда «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров мамлакатимизда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари сони кўпайиб бораётгани, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда сифат талаблари таъминланаётгани, яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда қурилиш маҳсулотларининг сифати стандарт талабларига жавоб бераётгани юзасидан маълумот берди.

Шу билан бирга, айрим ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳали сифатга эришолмаётгани, уларда замонавий лабораторияларни барпо этишга эҳтиёжи борлиги, бу жараёнда Агентлик «корхонабай» ишлаш тизимида корхоналар билан тизимли ишлаб, натижадорликка эришишини таъкидлади. Шунингдек, Агентлик Бош директори Қурилиш вазирлиги ва Қурилиш материаллари уюшмаси билан Газоблок ишлаб чиқаришда 24 та лойиҳа асосидаги ҳамкорликдаги ишлар бошлаб юборилганлигини айтиб ўтди.

Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даврида корхоналарда ишлаб чиқарилаётган газобетон маҳсулотларини сифати ўрганилгани ва аккредитланган синов лабораториясида синовдан ўтказилганда 11 та корхонада ишлаб чиқарилган газобетон маҳсулоти белгиланган стандарт талабига жавоб бермаганлигини маълум қилинди.

Учрашувда Агентлик Бош директори Халқпарвар комиссияси ҳамкорлиги асосида қурилиш объектларида ўрганишларнинг олиб борилиши бевосита ишлаб чиқариш ва қурилиш объектларида сифатни таъминлашга ҳамда жамоат назоратининг йўлга қўйилиши натижасида қурилишларда сифатсиз маҳсулотлар ишлатилишининг олдини олишга ёрдам беришини таъкидлади.

«Масалан ўтган уч ойда 30 та ҳолатда қурилишга сифатсиз маҳсулот етказилишининг олди олингани, ва ҳозирда «Шаффоф қурилиш» электрон тизимига киритиб борилаётган ижобий натижа бераётгани, бундай ҳолат эса жуда катта яхшилик томонга қўйилган қадам»- деди Агентлик Бош директори Дилшод Саттаров.

Шу ўринда, Агентлик матбуот хизмати айрим ижтимоий тармоқлардан «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д.Саттаровнинг чиқишларини ёритишда ҳар томонлама холислик тамойилларига амал қилишларини сўрайди.