“Ўзстандарт” агентлиги томонидан  замонавий, тежамкор ва арзон қурилиш материали бўлган газобетон ишлаб чиқариш корхоналари билан тизимли ишлаш йўлга қўйилди.

Агентлик Бош директори Дилшод Саттаров Бухоро вилоятида янги ташкил этилган "Xanadu Grant Plyus" МЧЖ корхонасида бўлиб, газобетон ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш ва синов лабораториясини юқори аниқликдаги синов ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Суҳбат жараёнида корхонада ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш, маҳсулот  сифатини ошириш ва бу жараёнда агентлик томонидан зарур ёрдам кўрсатилиш айтиб ўтилди.